Бэйл “Спортинг”га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Испаниянинг “Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Ла Лиганинг навбатдаги турини ўтказиб юборади. Бу ҳадқа As нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, уэльслик футболчи ЕЧЛ чорак финал биринчи баҳсида “Бавария”га қарши ўйинда жароҳат олганди. Шу сабабли Бэйл Испания чемпионатининг “Спортинг”га қарши учрашувда майдонга тушмайди.
Шунингдек, ушбу беллашувни жароҳати сабаб Пепе ва Рафаэль Варан ҳам ўтказиб юборади.
Фикрлар