Бэйл Уэльс терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди
Ads

Хабарингиз бор айни кунларда Хитойда "China Cup" халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Унинг биринчи ўйинида Хитой ҳамда Уэльс терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Мазкур ўйинда Райан Гиггз шогирдлари рақиблари дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритишди. Ушбу ўйинда Гарет Бэйл хет-трик муаллифига айланди.

Бу "Реал" ҳужумчиси учун Уэльс сафидаги илк хет-триги бўлди. Шу тариқа, Бэйл Уэльс терма жамаоси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. У бугун 27, 28 ва 29-голларини киритиб, Иан Рашнинг натижасидан ўзиб кетишга эришди.