Бэйл ва Рэмзи Уэльс терма жамоаси учун 1 млн фунт ишлаб беришлари мумкин, агар...

Уэльс терма жамоаси Хитой билан ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Унга кўра хитойликлар ушбу ўртоқлик ўйини учун Уэльс футбол ассоциацияси ҳисоб рақамига 1 млн фунт ўтказиб беришади. Бироқ, ушбу баҳсда “Реал” аъзоси Гарет Бэйл ҳамда “Арсенал” етакчиси Аарон Рэмзилар иштирок этишмаса, Хитой томони келишилган маблағдан 150 минг фунт кам тўлайди.

Маълумот учун, Хитой ҳамда Уэльс терма жамоалари ўртасидаги ушбу баҳс жорий йилнинг 22 март куни Хитойнинг Наннин шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!