Бэйлга ишонмайдиганлар Чемпионлар лигаси финалларини кўрсин!

Мавсумни “Арсенал”да ижарада ўтказаётган “Реал” хавбеки Дани Себальос уэльслик жамоадоши Гарет Бэйлнинг “Ньюкасл”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“АПЛ унга кўпроқ мос келади, лекин у “Реал” учун жуда муҳим футболчи. Келинг, у жамоа учун нималар қилганини унутмайлик. Унга ишонмайдиганлар, Чемпионлар лигаси финалларини томоша қилсин. У клуб учун етарли ишларни амалга ошириб қўйган”, - дейди Себальос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)