Бэйлнинг агенти: Бу кулгули...
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижози ижарага бериб юборилиши борасида фикр билдирди.
"У жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан бири! Нима учун қаергадур ижара асосида кетиши керак? Ахир бу кулгули...
Барчасини ўзгартириш мумкин, аммо ижара бу бемаънилик. У бахтли ва ўйлашимча, "Реал" сафида яна совринлар ютади," - деди Барнетт.
Эслатиб ўтамиз, бугун Флорентино Перес ва Дэниэл Леви Бэйлнинг "Тоттенхэм"га ўтиши борасида музокара ўтказишгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум Ла Лигада 12 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урди.
Фикрлар