Биласизми, “Динамо” Тошкентда “Бунёдкор”ни бир марта мағлуб этган

 

Олий лига 7-тури доирасида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан “Бунёдкор” расмий сайти ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги ўн тўққизинчи учрашуви сифатида қайд этилади. Бунгача ўтказилган ўйинларнинг 15тасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Икки учрашув дуранг натижа билан якун топган. Яна битта ўйинда самарқандликлар ғалаба қозонган. Тўплар фарқи 35:8, “Бунёдкор” фойдасига.

“Бунёдкор” ва “Динамо” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тўпурари Сервер Жепаров ҳисобланади. Самарқандликлар дарвозасига киритилган голларнинг бештасига айнан Сервер муаллифлик қилган.

Қуйида Тошкентда ўтган ўзаро ўйинлар қайдномаларидан кўчирмалар билан танишишингиз мумкин.

БУНЁДКОР - ДИНАМО 2:1 (0:0)

20.10.2007. 24-тур. Тошкент. МҲСК. 7000 томошабин

Бош ҳакам: Равшан Эрматов-8,8

Голлар: Мўминжонов 58 (1:0), Мўминжонов 62 (2:0), Ф.Тожиев 90+3 (2:1)


БУНЁДКОР - ДИНАМО 4:0 (1:0)

18.04.2008. 6-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 6726 томошабин

Бош ҳакам: Олег Рубаков-8,4

Голлар: Жепаров 21 (1:0), Гочгулиев 54 (2:0), Бақоев 72 (3:0), Жепаров пенальти 85 (4:0)


БУНЁДКОР - ДИНАМО 2:0 (1:0)

09.11.2009. 30-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 2713 томошабин

Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов-8,2

Голлар: Солиев 28 (1:0), Солиев 68 (2:0)


БУНЁДКОР - ДИНАМО 2:1 (1:0)

06.05.2010. 8-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 6736 томошабин

Бош ҳакам: Валентин Коваленко-8,4

Голлар: Ристич 37 (1:0), Ирисметов 62 (1:1), Бозоров 70 автогол (2:1)


БУНЁДКОР - ДИНАМО 2:0 (0:0)

24.09.2011. 21-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 2118 томошабин

Бош ҳакам: Олим Толибжонов-8,6

Голлар: Иброхимов 70 (1:0), Трифунович 89 (2:0)


БУНЁДКОР - ДИНАМО 2:1 (0:1)

23.09.2012. 18-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. 521 томошабин

Бош ҳакам: Вилоят Нажафалиев

Голлар: Аҳмедов 40 пенальти (0:1), Ж.Ҳасанов 53 (1:1), Солиев 57 (2:1)


БУНЁДКОР - ДИНАМО 4:1 (2:1)

05.10.2013. 21-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 1162 томошабин

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Голлар: Шотурсунов 7 (0:1), Л.Тўраев 38 (1:1), Ж.Ҳасанов 45+2 (2:1), Пишур пенальти 56 (3:1), Пишур 83 (4:1)


БУНЁДКОР – ДИНАМО 0:1 (0:0)

23.08.2014. 17-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 1763 томошабин

Бош ҳакам: Мурод Муҳамедов-8,0

Гол: Азамат Бобожонов 90+4


БУНЁДКОР – ДИНАМО 1:0 (0:0)

23.05.2015. 10-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 1080 томошабин

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий) – 7,7

Гол: Сардор Рашидов 78

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!