Биласизми? 7 мавсумдан буён Бундеслиганинг илк голини "Бавария" футболчилари уришмоқда

  • 17 август, 2019, 10:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча “Бавария” Бундеслиганинг илк турида ўз майдонида “Герта”ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Шу куни ўйиндаги илк голни 24-дақиқада мюнхенликлар форварди Роберт Левандовски киритди. Эътиборлиси, бу Бундеслиганинг янги 2019/20 йилги мавсумидаги биринчи гол бўлди.

Gracenote нашри тарқатган хабарга кўра 2013/14 йилги мавсумдан буён Бундеслигада янги мавсумнинг илк голини фақат “Бавария” футболчилари уришмоқда. Ўтган давр мобайнида Арьен Роббен, Томас Мюллер (2 марта), Мехди Бенатиа, Хаби Алонсо ва Никлас Зюлелар мавсумнинг илк голларига муаллифлик қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!