Биласизми? АГМК футболчилари жорий мавсум 3 марта пенальтини кўкка совуришди

Олмалиқ шаҳрида кечаётган учрашувда ҳозирча кучлар тенг келмоқда - 1:1. 25-дақиқада Сервер Жепаров ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Сардор Раҳмонов мувозанатни тиклади. Бунга қадар, аниқроғи 51-дақиқада Миржалол Қосимов шогирдлари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишган эди.

Аммо Дилшод Жўраевнинг зарбасини "Металлург" дарвозабони Александр Лобанов бартараф этди. Шу тариқа олмалиқликлар қаторасига учинчи марта 11 метрли жарима зарбасини кўкка совуришди. 11-турда "Навбаҳор"га қарши баҳсда Мурод Тошматов, 9-турда "Сўғдиёна" билан беллашувда эса Дилшод Жўраев пенальтидан гол кирита олмаган эди.

Шунга қарамасдан Жўраевнинг ўзи 2 ("Қизилқум") ва 3 ("Қўқон-1912)-турларда 11 метрлик "нуқта"дан адашмаганлигини қайд этиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!