Биласизми? Бензема 25 ноябрдан буён илк марта Ла Лигада гол урди

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Карим Бензема кеча Испания чемпионатининг 24-тури доирасида “Бетис”га (5:3) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди ва ўзининг Ла Лигадаги голлари сонини 5тага етказиб олди.

Эътиборлиси, франциялик футболчи бунга қадар примерода сўнгги марта ўтган йилнинг 25 ноябрида гол уришга эришган эди.

Маълумот учун, Зинедин Зидан бошқарувидаги жамоа айни дамда 45 очко билан мусобақа жадвалида 4-поғонани эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар