Биласизми? Ди Мария 2010 йилдан буён илк марта хет-трик қайд этди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча Франция кубогининг 1/8 финалида “Сошо” меҳмони бўлган ПСЖ сафарда 1:4 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Tecno

Эътиборлиси, шу куни парижликлар ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария жамоасининг 3та голига муаллифлик қилишга эришди. Қизиғи шундаки, ушбу хет-трик 29 ёшли аргентиналик футболчи учун 2010 йилдан буён илк хет-трик бўлди. У сўнгги марта бундан 8 йил муқаддам “Бенфика” сафида бир ўйинда 3та гол уришга муваффақ бўлган эди.

Маълумот учун, Ди Мария жорий мавсум Франция чемпионатида жами 18та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!