Биласизми? ФИФА ЖЧ-2018да иштирок этаётгани учун Марадонага пул тўлайди
Ads

ФИФА аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадонага ЖЧ-2018да иштирок этаётгани учун пул тўлайди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг хабар беришича 1986 йилги жаҳон чемпиони ЖЧ-2018да ўтказган ҳар бир куни учун ФИФАдан 11 минг евро олади. Бундан ташқари ФИФА футбол юлдузининг Россиядаги барча харажатларини қоплайди.

Таъкидлаш керакки, Марадона ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан тузиб чиқилган “ФИФА афсоналари” рўйхатига киради.