Биласизми? Кетма-кет 12 йилдан буён ЕЧЛ финали хорватиялик футболчиларсиз ўтмаяпти

Чемпионлар лигасининг бу мавсумдаги финалида ҳам хорватиялик футболчи ўйнайди. Бу сафар Марсело Брозович бўлади.

30 ёшли ярим ҳимоячи 10 июнь куни “Интер” таркибида “Манчестер Сити”га қарши финалда иштирок этиши мумкин.

Хорватиялик футболчиларнинг Чемпионлар лигаси финалидаги тўхтовсиз иштирок этишлари 2012 йилда бошланган. Ўшанда “Бавария” сафида Даниэль Пранжич ва Ивица Олич “Челси”га қарши ўйинда иштирок этишган.

Қуйида ЕЧЛ финалларида майдонга тушиб келаётган хорватиялик футболчилар рўйхати билан таништириб ўтамиз:

2012 йил: Даниэль Пранжич ва Ивица Олич

2013 йил: Манжукич

2014 йил: Модрич

2015 йил: Ракитич

2016 йил: Модрич

2017 йил: Модрич, Манжукич ва Ковачич

2018 йил: Модрич, Ковачич ва Ловрен

2019 йил: Деян Ловрен

2020 йил: Перишич

2021 йил: Ковачич

2022 йил: Модрич

2023 йил: Брозович

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!