Биласизми? “Ливерпуль” АПЛ тарихида энг кўп марта қўшимча вақтда ғалабани илиб кетган
Ads

“Эвертон”га қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг “Ливерпуль” Англия премьер-лигаси тарихида қўшимча вақтда ғалаба голини уриш борасида яққол етакчига айланиб олди. Бу ҳақда Opta нашри хабар тарқатмоқда.

Душанба куни бўлиб ўтган сўнгги мерсисайд дербисида Садио Маненинг 90+5 дақиқада киритган голи “Ливерпул”га тарихий 29-ғалабани олиб келди. Бу борадаги кучли учликдан Лондон шаҳрининг икки жамоаси - “Арсенал” (23та) ва “Челси” (20та) жой олган бўлса, кейинги ўринларни мос равишда “Эвертон” (19та), "Манчестер Юнайтед" (18та) ва "Тоттенхэм" (18та) жамоалари эгаллаб туришибди.