Биласизми? Матюиди "Барселона"га қарши ўйиндан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин эди
Франциялик ярим ҳимоячи Блез Матюиди 2017 йилнинг 8 март куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтган “Барселоан” – ПСЖ (6:1) баҳсидан сўнг фаолиятини якунламоқчи бўлгани ҳақида гапириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ўшанда ПСЖ гарчи ўз майдонида “Барса”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган бўлсада, жавоб баҳсида кутилмаганда 6:1 ҳисобида имкониятни бой берган ва мусобақа билан хайрлашган эди.
“Ўша пайт менга осон эмас эди. Шу куни кийим алмаштириш хонасида бундай бўлиши мумкин эмаслиги ва бошқа футбол ўйнамаслигим ҳақида ўзимга-ўзим сўз бергандим. Бўлиб ўтган воқеалар мен учун жуда шармандали туюлганди”, - дейди Матюуди.
Фикрлар