Биласизми? Мессининг ресторанида "Олтин тўп" таъмини тотишингиз мумкин

Лионель Месси Испанияда, шунингдек, Андоррада бутун ресторанлар тармоғига эга. Қоидага кўра, ушбу ресторанларда аргентиналик футболчи яхши кўрадиган таомлар сотилади.

Эътиборлиси, футбол майдонида ўзини Месси каби ҳис қила олмайдиган меҳмонлар буни ҳеч бўлмаганда столда ҳис қилишлари мумкин. Айтганча, Лео пицца ва албатта, гўштни яхши кўради.

“МиМ Андорра” меҳмонхонасида жойлашган Мессининг ресторанларидан бирида эса йигирма тўрт евро турадиган ноодатий десерт – ширин “Олтин тўп”ни татиб кўришингиз мумкин. Айтишларича, у ресторанда энг кўп сотилган таом ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!