Биласизми? "Наполи" сўнгги бор ўз майдонида бундан роппа-роса 1 йил муқаддам ютқазган эди

Хабарингиз бор кеча “Наполи” А Сериянинг 26-турида “Ювентус”ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, неаполликлар роппа-роса бир йил деганда илк бор ўз майдонларида мағлуб бўлишди. Гап шундаки “Наполи” сўнгги бор 2018 йилнинг 3 март куни ўз майдонида “Рома”га (2:4) ютқазган эди.

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти шогирдлари кечаги мағлубиятдан сўнг пешқадам “Ювентус”дан нақд 16 очкога ортда қолиб кетишди ва мантиқан чемпионлик пойгасидан чиқишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!