Биласизми? ЎФАнинг янги президенти Абдусалом Азизов аввал ҳам футболга раҳбарлик қилган

Хабарингиз бор бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилотга янги раҳбар сайланди.

Овоз бериш якунларига кўра ЎФА президенти сифатида Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Абдусалом Азизов сайланди. Ташкилотнинг янги раҳбари ҳақида қисқача:

Абдусалом Абдумавлонович Азизов 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1982 йилдан 2001 йилгача Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида ишлаган ва биринчи ўринбосар лавозимигача кўтарилган.

2001-2002 йилларда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2002-2006 йилларда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси бошқарув кенгаши раиси, 2006-2008 йилларда “Ўзбекнефтегаз” тасарруфидаги “Ўзнефтмаҳсулот” компанияси бош директори, 2008-2009 йилларда Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти, 2009-2017 йилларда Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи, 2017 йил 4 январидан 4 сентябригача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, 2017 йил 4 сентябрдан 2019 йил 11 февралгача Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимларида ишлаган.

2019 йилнинг 11 февралидан эса Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!