Биласизми? Перу терма жамоаси 1975 йилдан буён илк бор Америка кубоги финалига чиқди

Хабарингиз бор айни кунларда Бразилия яшил майдонларида Америка кубоги бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг ярим финалидан ўрин олган Чили ҳамда Перу терма жамоалари баҳси бўлиб ўтди. Қизиқарли ва шиддатли кечган ўйин 3:0 ҳисобида перуликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, шу тариқа Перу терма жамоаси 1975 йилдан буён илк бор Америка кубоги финалида иштирок этадиган бўлди. Улар 44 йил аввалги финалда Колумбия устидан ғалаба қозониб, ғолибликни қўлга киритишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Рикардо Гареки шогирдлари 7 июль куни ҳал қилувчи баҳсда Бразилия терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!