Биласизми? Пирло ўз вақтида
Ads

Италиялик машҳур футболчи Андреа Пирло ўз вақтида Англия премьер-лигаси клубларидан таклифлар бўлганини айтди.

“Карло Анчелотти "Челси"ни бошқарган пайтларда менда премьер-лигага кўчиб ўтиш имконияти бўлган. Кейинроқ эса "Манчестер Сити"дан ҳам таклифлар бўлди, аммо мен ўшанда "Ювентус"ни танлаганман.

“Челси”да ёшимни жудаям катта деб топишган. Ўшанда 30 ёшда эдим. “Манчестер Сити”га келадиган бўлсак, бу фантастик таклиф бўлган, бироқ якунда мен Италияда қолишга қарор қилганман”, - дейди Пирло.