Биласизми? ПСЖ жорий мавсум илк бор ўз майдонида очко йўқотди

Хабарингиз бор кеча ПСЖ Франция чемпионатининг 31-тури доирасида ўз майдонида “Страсбург”ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Эътиборлиси, парижликлар жорий мавсум мамлакат чемпионатида илк бор ўз майдонларида очко йўқотишди. Бундан ташқари улар мавсумда биринчи марта ўз дарвозаларидан 2та гол ўтказиб юборишди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ айни дамда чемпионат мусобақа жадвалида 82 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Парижликлар келаси турда ғалаба қозониб, муддатидан аввал чемпионликни тантана қилишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!