Биласизми? Қишда "Ростов" ва ЦСКА Остон Ўруновни сотиб олишни хоҳламаган
"Матч ТВ" телеканали шарҳловчиси Нобель Арустамян қишки трансферлар даврида РПЛнинг икки клуби ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновни сотиб олишни хоҳламаганини айтди.
“Ҳозир ҳамма ўзбекистонлик Ўрунов ҳақида гапирмоқда. У қишда "Уфа"га 200 минг доллар ёки еврога кўчиб ўтди.
Мен унинг хизматларини кўплаб клубларга таклиф қилишгани ҳақида эшитдим. Жумладан, "Ростов" ва ЦСКА рад жавобини берган. Улар футболчига қизиқмаган ва сотиб олмаган”, - дейди Арустамян.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов тез орада Москванинг "Спартак" клубига ўтиши кутилмоқда.
Фикрлар