Биласизми?
Ads

Аввал хабар бериб ўтганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 14 тур марказий баҳсида Бильбаонинг "Атлетик" клуби ўз майдонида Мадриднинг "Реал"ини қабул қилди. Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйин якунда 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди.

Қизиқ томони шундаки, ушбу жамоалар сўнгги 19 йилда илк бор 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Аниқроғи, "Реал" ҳамда "Атлетик" жамоалари сўнгги марта 1998 йилда нурсиз дуранг қайд этишган. 

Ушбу жамоалар ўртасида кечган сўнгги 42та баҳснинг барчасида энг ками 1та гол киритилган.