Танқидларга қарамай, Гвардиола барибир Ҳусановни ўйнатадими? (Тахминий таркиб тузилди)
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг 30-турини Лондонда “Вест Хэм” жамоасига қарши ўтказади.
“Шаҳарликлар” ўз эътиборини Премьер-лигага қаратмоқда ва “Ноттингем Форест”га қарши ўз майдонидаги дурангдан кейин ушбу мусобақада яна ғалаба қозонишга интилади.
Пеп Гвардиола шогирдлари ушбу учрашувга Испания пойтахтидаги УЕФА ЧемпионларЛигаси доирасидаги мағлубиятдан кейин етиб келмоқда, ўша ўйинда “Реал Мадрид”нинг уругвайлик футболчиси Федерико Вальверде биринчи бўлим ўзида учта гол уриб, рақиб жамоа ғалабасини таъминлади.
“Вест Хэм” жамоаси биринчи даврада декабрь ойида “Этихад” стадионига келганида ҳеч уларда очко олишга ҳеч қандай имконият бўлмаган эди. Чунки Эрлинг Холанднинг икки голи ва Тижани Рейндерснинг битта аниқ зарбаси “Сити”га 3:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлаб берганди.
Энди “Лондон Стэдиум” аренасидаги иккинчи тўқнашув олдидан икки жамоа мутлақо турли ҳолатларда турибди: “ВестХэм” лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда ва ҳар бир очко учун тиш-тирноғи билан курашади. “Манчестер Сити” эса Премьер-лига чемпионлиги учун курашда қолиши учун ғалаба қозонишга мажбур.
“Манчестер Сити”нинг жароҳатланганлар рўйхатида Йошко Гвардиол, Матео Ковачич ва РикоЛьюис бор. Пеп Гвардиола жума куни ўтказилган ўйинолди матбуот анжуманида Эрлинг Холанд ўйинга тайёр эканини тасдиқлади.
“Манчестер Сити”га чемпионат пешқадами “Арсенал” билан очколар орасидаги фарқ янада йириклашиб кетмаслиги учун ғалаба зарур ва Пеп Гвардиола сўзларига кўра, жамоа бунга жуда қаттиқ интилмоқда, шунинг учун бу ўйин жорий мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида жуда муҳим ҳисобланади.
Лондондаги стадионда бўладиган учрашув олдидан “Манчестер Сити” қуйидагича бўлиши кутиляпти.
Жанлуижи Доннарумма ушбу мавсумда Пеп Гвардиоланинг Премьер-лигадаги асосий дарвозабони сифатида ўз ўрнини сақлаб қолди ва италиялик посбон яна дарвозадан жой эгаллаши кутилмоқда.
Матеус Нуньес ҳафта ўртасида “Бернабеу”да кутилмаганда захирада қолдирилганидан кейин, у бу мавсумда “Сити” учун нега шунчалик муҳим эканини кўрсатиш учун асосий таркибга қайтиши керак.
Абдуқодир Ҳусановнинг карьерасидаги юксалиш шунчалик таъсирлики, уни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи қарши ҳужумларга қарши ҳақиқий қалқон ҳисобланади ва “Вест Хэм”га қарши ҳам асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. Эҳтимол, у клубга яхши мослашган Марк Гехи билан жуфтлик ҳосил қилади.
Райан Аит-Нури “Манчестер Сити”нинг асосий чап ҳимоячиси бўлиши шарт, чунки у қанотларда сифатли ўйин кўрсатмоқда, шунингдек Нико О'Райлини ярим ҳимояга сиқиб чиқармоқда, у ерда академия тарбияланувчиси, шубҳасиз, ўзини яхшироқ намоён қилмоқда.
Нико Гонсалес январь ойидан бери Премьер-лига ўйинларида асосий таркибда майдонга тушмаган бўлса-да, айниқса Англия кубогида “Ньюкасл”га қарши сафардаги ишончли ўйинидан кейин, “Манчестер Сити” таркибида ўзини кўрсатиш учун яна бир имкониятга лойиқ.
Таянч ҳудудида ҳал қилувчи роль ўйнаётган Бернарду Силва ўз ўрнини сақлаб қолиши ва яна майдоннинг исталган нуқтасида жамоага ёрдам бериши мумкин. Жамоа сардори майдонда универсалликни таъминлайди, бу эса “ВестХэм”га қарши ўйинда асқотиши мумкин.
Райан Шерки, эҳтимол, ниҳоят асосий таркибга қайтади, бу унга, эҳтимол, жуда зарур. Бу сафар биз унинг ўнг қанотда ўйнашини тахмин қиляпмиз — аммо вингер сифатида эмас. Бошқа томондан, Нико О'Райли ярим ҳимояни тўрт нафар ўйинчи билан тўлдиради.
Ҳозирги вақтда Эрлинг Холанд голсиз серияни бошдан кечирмоқда ва агар “Манчестер Сити” бу мавсумда мумкин бўлган барча совринлар учун курашмоқчи бўлса, у яна ўзининг энг яхши формасига қайтиши керак. Нисбатан кучсизроқ рақиб дарвозасига урилган гол унга сафга қайтиш учун зарур бўлган ишончни бериши мумкин.
“Борнмут”дан ўтганидан бери Антуан Семеньо “Манчестер Сити” ҳужумидаги энг самарали хавф манбаига айланди. Ганалик футболчи асосий таркибда тушиши керак ва шунда “Сити” тўп билан 4-2-2-2 схемасидан, ҳимояда эса сўнгги пайтларда кўрганимиздек классик 4-4-2 схемасидан фойдаланади.
Бошланғич таркиб: Доннарумма; Нуньес, Ҳусанов, Гехи, Аит-Нури; Нико, Бернарду, Шерки, О'Райли; Холанд, Семеньо.
Захирадагилар: Траффорд, Стоунз, Диас, Родри, Рейндерс, Фоден, Савиньо, Мармуш, Доку.
Фикрлар