Биласизми? Салоҳ ПСЖга ўтиши мумкин эди
Ads

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳали “Рома”дан мерсисайдликлар сафига кўчиб ўтмасдан олдин ПСЖга ҳам йўл олиши мумкин эди.

Парижликлар собиқ устози Унаи Эмерининг сўзларига кўра у мисрлик футболчини ўз жамоасида кўришни хоҳлаган. Аммо, кейинчалик унинг ПСЖ каби гранд клубга мослашиб кетишига шубҳа қилган ва ушбу трансфердан воз кечган.

Маълумот учун, Салоҳ “Ливерпуль” сафига 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 77та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 59та гол ҳамда 23та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aza Arvelazde
29/12/2018 12:45
oʻtardiyu xor boʻlardi

Минбар

Барча блоглар