Биласизми: “Шўртан” бу мавсум сафардаги бирорта баҳсда ғалаба қозона олмади

CHERY AUTO

Бу мавсум Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси учун анчагина оғир ўтмоқда. “Оқ бўрилар” мавсум аввалида мураббийлар қўнимсизлигига учраган бўлса, жамоани мудом Биринчи лига хавфи таъқиб этмоқда.

Tecno

Юқоридаги сабаблар, жамоа ўйинига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтмазмай  қолмаяпти. Буни қуйидаги статистика орқали ҳам билса бўлади.

Гап шундаки, “Шўртан” бу мавсум сафарда ўтказган 12 учрашувининг бирортасида ғалаба қозона олмади. Ушбу баҳсларнинг фақат 1 тасида дуранг натижа қайд этилди.

Қолган 11 баҳс эса ғузорликларнинг мағлубияти билан якунланган.  Бу борада “оқ бўрилар” Олий лигадаги ягона жамоа бўлиб турибди.

Қайд этиш жоиз, Олий лигадан четлатилган “Обод” ҳам сафарда ғалаба қозона олган эди.

Comments

You must be logged in to commet!