
Bilasizmi? Shvetsiya mundiallarda 3 iyul kuni o‘tkazilgan barcha uchrashuvlarda g‘alaba qozongan
Швеция терма жамоаси учун 3 июль омадли кун ҳисобланади. Эътиборлиси, ушбу юрт вакиллари жаҳон чемпионатлари доирасида ушбу санада ўтказган барча учрашувларида ғалаба қозонишган.
Аниқроғи, Швеция ЖЧ-1974да 3 июль куни собиқ Югославияга қарши баҳс юритган ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Кейинчалик ЖЧ-1994да ҳудди шу куни Саудия Арабистонидан 3:1 ҳисобида устун келган.
Эслатиб ўтамиз, Швеция терма жамоаси айни дамда ЖЧ-2018нинг нимчорак финалида Швейцарияга (0:0) қарши баҳс юритмоқда.
Fikrlar