Биласизми? Виллиан бу ёз
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Виллианни сотиб олишни истамагани маълум бўлди. Бу ҳақда Onda Cero нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 30 ёшли бразилиялик футболчининг хизматлари “қироллик клуби”га таклиф этилган, бироқ мадридликлар раҳбарияти ушбу таклифни рад этган.

Маълумот учун, Виллиан ўтган мавсум “аристократлар” сафида жами 55та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Виллианга жорий ёз шунингдек “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришган эди.