Биласизми? Хабиб Нурмагомедов UFC'да ўтказган 11та жангининг барчасида 100 фоизлик натижа кўрсатган илк жангчи бўлди
Ads

Аввал хабар берганимиздек бундан бироз аввал UFC 229 турнирининг марказий жанггида енгил вазн тоифасида UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов ирландиялик амалдаги чемпион Конор Макгрегорни мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, россиялик спортчи бу билан ўзининг UFC’даги ғалабали сериясини давом эттирди. Таъкидлаш керакки, бугунги жанг унинг учун UFC’даги 11-жанги бўлди. У ушбу спорт тури тарихида кетма-кет 10та жангда 100 фоизлик натижа қайд этган биринчи спортчи ҳисобланади.

Яна бир эътиборли жиҳати у фаолияти давомида ўтказган 27та жангда ҳам бирор марта мағлуб бўлмаган.