Bild: Чемпионлар лигасининг қолган барча ўйинлари битта шаҳарда ўтказилади

Лиссабон нафақат Чемпионлар лигаси мини турнири, балки, мусобақанинг қолган барча ўйинларига ҳам мезбонлик қилади. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Шу тариқа Португалия пойтахти пандемия туфайли ўтказилмай қолган ЕЧЛнинг 1/8 финал жавоб баҳсларини ҳам ўзида қабул қилади. «Манчестер Сити» – «Реал» (биринчи ўйин – 2:1), «Бавария» – «Челси» (биринчи ўйин – 3:0), «Ювентус» – «Лион» (биринчи ўйин – 0:1) ва «Барселона» – «Наполи» (биринчи ўйин – 1:1) учрашувлари шулар жумласидандир.

Бундан аввалроқ Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб беллашувлари 8-9 август кунлари ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ, «Атлетико», «Аталанта» ва «РБ Лейпциг» клублари аллақачон чорак финал масаласини ҳал қилиб бўлишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!