Bild: Хакими "Реал"га қайтмайди

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Боруссия Дортмунд"да ижарада тўп сураётган Ашраф Хакими хизматларидан фойдаланмоқчи эмас.

Франциялик мутахассис ўнг қанот ҳимоясида Даниэль Карвахалдан фойдаланишда давом этишни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, "асаларилар" Зиданнинг ушбу қароридан фойдаланган ҳолда марокашлик футболчининг ижара шартномасини қайта имзолашга уриниб кўришмоқчи.

Жорий мавсумда Хакими Германия чемпионатида 25 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол киритишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!