Билли Жо Сондерс "Канело"га қарши жангга рози бўлмади

Супер ўрта вазндаги WBO чемпиони Билли Жо Сондерс (29-0, 14 КО) ўрта вазн тоифасидаги WBA чемпиони Сауль Aльвареcга (53-1-2, 36 КО) қарши жангдан бош тортди.

Сондерс рад жавобини коронавирус пандемияси туфайли, тўғри машқ қила олмаганлиги билан изоҳлади. Дастлаб, "Канело”-Сондерс тўқнашуви 2 май куни Лас-Вегасда бўлиб ўтиши керак эди. Аммо пандемия сабабли бекор қилинганди.

Aльварес навбатдаги жангини 12 сентябрь куни ўтказиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!