Билолбек Мирзараҳимов кутилмаганда ярим финалда мағлуб бўлди (ФОТО)

Бугун бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал жанглари бўлиб ўтди.

Жумладан, 69 кг вазн тоифасида Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилаётган Билолбек Мирзараҳимов андижонлик боксчи Жавлонбек Йўлдошевга қарши жанг олиб борди. Водийлик чарм қўлқоп усталарининг тўқнашувида Жавлонбек ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Қуйида ушбу жангдан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)