Бир футболчига икки таклиф

“Челси” сардори Сесар Аспиликуэта янги шартнома борасида клуб билан келиша олгани йўқ.

Бош мураббий клуб хўжайинларидан ҳозирги тўрт нафар асосий ҳимоячини сақлаб қолишни сўраган. Бироқ, мутасаддилар германиялик мутахассисга бунинг имкони йўқлигини таъкидлаган.

Аспиликуэта ҳам ҳали битим имзолагани йўқ. 32 ёшли ҳимоячига Испания грандлари харидор бўлмоқда.

Манбаларнинг хабар беришича, тажрибали футболчига “Барселона” ва “Атлетико” асосий таркибдан жой беришга тайёр.

Испаниялик футболчи “аристократлар” шарафини 2012 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг ўзи ҳам муҳитни янгилашга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!