Бир гол “Челси” футболчиси тақдирини ўзгартирди
“Челси”ни тарк этиши кутилган Трево Чалоба мавсум стартини муваффақиятли бошлагани боис, клуб раҳбарияти унга янги шартнома таклиф қиладиган бўлди.
Футболчи кутилмаганда Европа Суперкубогида “Вильярреал” ва премьер-лига биринчи турида “Кристал Пэлас”га қарши ўйнаш имконига эга бўлди ва ўзини кўрсата олди.
Трево “Кристал Пэлас” дарвозасига ажойиб гол урганидан кейин “Челси” бош мураббийи Томас Тухель бу ўйинчи ижарага юборилмаслиги ва асосий таркибда қолишини маълум қилди.
Маълумотларга қараганда, ёш футболчининг агентлари янги битим бўйича музокарага таклиф олган.
Фикрлар