Бир жамоа “Барса”дан беш футболчини олади
Испания чемпионати вакили “Бетис” таркибини кучайтириш мақсадида “Барселона” футболчиларидан фойдаланмоқчи.
Маълумотларга қараганда, “Бетис” раҳбарияти каталонияликлардан дарвозабон Арнау Тенасе, ярим ҳимоячилар Пабло Торре ва Нико Гонсалес, ҳужумчилар Алекс Кольядо ва Абде Эззалзулини сўрашни режалаштирилган.
“Барса” Кольядони кейинги трансферидан улуш олиш эвазига текинга қўйиб юборишга тайёр. Тенас яқинда эркин агент мақомини олди. Каталонияликлар у билан янги битим тузиб, кейин ижарага жўнатмоқчи.
Торре ва Гонсалес асосий таркибга киролмайди. Шу боис, клуб уларни ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага беришни кўзлаяпти.
Абде Эззалзули бўйича якуний қарорни бош мураббий Хави Эрнандес айтиши керак. Испаниялик мутахассис ёш ўйинчини мавсумолди тайёргарлик йиғинларида синаб кўриб, бир қарорга келади.
Фикрлар