Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Мисрга имкониятни бой бериб қўйди
Ўзбекистон U23 - Миср U23 терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва унда вакилларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Беллашувнинг 23-дақиқасида Алишер Одилов ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Ҳожимат Эркинов фарқни иккитага ошириб қўйди, бироқ офсайд сабаб гол бекор қилинди. 57-дақиқада олимпиячиларимиз бир киши кам бўлиб қолди: Маҳмуд Маҳаммаджонов шеригига нисбатан қўпол ўйнаган деб топилди ва ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.
73-дақиқада меҳмонларнинг ажойиб комбинациясидан сўнг, Билол Мазҳер ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг 90-дақиқасида Зияд Муҳаммад узоқдан супер зарба йўллаб, Назаров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.
Шу тариқа, Кападзе шогирдлари мағлуб бўлди.
Фикрлар
P.S Лекин ҳафамасман, бу ҳаёт шунақа: нима эксанг шуни ўрасан! Ноил Лутфулин нима топиб келиб едирган бўлса ўғли шуни еб катта бўлганда