Бир оёғи билан "Атлетико"да турган Суарес ҳамон "Барселона" машғулотларида иштирок этмоқда
Ҳужумчи Луис Суарес ҳамон “Барселона” футболчиси сифатида қолмоқда.
El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли уругвайлик футболчи “Атлетико”га ўтиш арафасида турганига қарамай, бугун ҳам каталонияликлар машғулотида иштирок этган.
Бундан аввалроқ эса Суарес “Барса” билан шартномани бекор қилиб, “матрасчилар” сафига эркин агент сифатида кўчиб ўтиши ва у ерда йилига 9 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар