Бир қатор боксчиларимиз ҳарбий хизматни бошлади
Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси Ватан олдидаги бурчини бажариши лозим. Йигитлик бурчини бажариш ватанпарварликнинг оддийгина кўриниши... Албатта, бу мавзуга бежизга тўхталмадик. Сабаби, бир қатор боксчиларимиз ҳам ўзининг Ватан олдидаги бурчини бажаришга йўл олдилар. Яъни, ҳарбий хизматни ўташга бел боғладилар.
Жумладан, жорий йилги Ўзбекистон чемпионатининг +91 кг вазн тоифасидаги чемпиони Лазизбек Муллажонов, 57 кг вазнда кумуш медални қўлга киритган Хуршидбек Расулжонов, жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби Дилшодбек Рўзметов, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати вице-чемпиони Билолбек Мирзараҳимов ҳамда Ўзбекистон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ушбу шарафли ишни амалга ошириш жараёнига киришдилар.
Фикрлар