Бир йил футбол ўйнамаган "Милан" ҳимоячиси сафга қайтди
"Милан" клуби ҳимоячиси Андреа Конти сафга қайтишга яқин турибди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Унга кўра 24 ёшли футболчи даволаш курсларини якунлаб, тез орада машғулотларни бошлайди ва октябрь ойига бориб учрашувларда майдонга тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Конти "Милан" сафига 2017 йил "Аталанта"дан 24 миллион евро эвазига кўчиб ўтган ва кўп ўтмай жиддий жароҳатга йўлиққан эди. Айнан мана шу жароҳат сабаб у деярли бир йилдан ортиқроқ вақтни даволанишга сарфлади.
Фикрлар