
Бир йил футбол ўйнамаган Неймар қачон майдонга қайтиши аниқ бўлди
Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар жароҳатидан тўлиқ тузалиб, майдонга қайтишга тайёргарлик кўрмоқда.
Ўтган ёз ПСЖдан “Ал-Ҳилол”га кўчиб ўтган бразилиялик юлдуз роппа-роса бир йил муқаддам терма жамоаси сафида оғир жароҳат олган эди. Ҳужумчи сентябрдан клуб таркибида машғулотларга қўшилди.
Манбаларнинг маълум қилишича, 32 ёшли футболчи 21 октябрь куни “Ал-Ҳилол”нинг “Ал-Айн” юидан бўладиган учрашувида майдонга тушиши кутилмоқда.
Унгача тез орода Бразилия терма жамоаси бош шифокори Саудия Арабистонига келиб, Неймарни тиббий кўрикдан ўтказади ва унинг ўйинларга тайёрлигини назорат қилади.
Фикрлар