Бир йилдан бери футболдан узоқ юрган Неймар қачон майдонга қайтиши маълум бўлди
Неймар ўтган йили ёзда ПСЖдан “Ал-Ҳилол”га кўчиб ўтганидан кейин Бразилия терма жамоаси сафидаги ўйинда оғир жароҳат олган эди.
Яқинда ана шу нохуш воқеа юз берганига бир йил бўлади. Неймарнинг тикланиши кутилганидан узоқ давом этмоқда.
Мутахассислар Неймар янги мавсумгача оёққа туришини тахмин қилганди. Амалда ундай бўлмади.
Бир неча манбаларнинг таъкидлашича, бразилиялик футболчига саломатлигини тўлиқ тиклаб олиши учун камида яна икки ой вақт керак экан. Даволаниш ҳолати режадагидек керса, Неймар ноябрда майдонга қайтади.
Фикрлар