Бирдан бойиб кетган “Ньюкасл” биринчи бўлиб қайси юлдузни олиши маълум бўлди
Саудия Арабистони инвесторлари бошқарувига ўтган “Ньюкасл” Англиянинг энг қудратли клубларидан бирига айланмоқда.
Бундан буёғига катта ўзгаришларга юз тутадиган клуб мутасаддилари қишки трансферлар вақтида биринчилардан бўлиб, Филиппе Коутиньони харид қилишга қарор қилди.
Англия премьер-лигасида “Ливерпуль” таркибида порлаган бразилиялик плеймейкер “Барселона”га ўтганидан кейин кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Рональд Куман жамоадан Месси кетганидан кейин Коутиньонинг янги лидерга айланишини кутганди. Амалда бундай бўлмади.
Қолаверса, каталонияликлар анчадан бери қимматбаҳо футболчини сота олмаяпти. “Ньюкасл”нинг молиявий имконияти эса, Коутиньо учун барча харажатларни қоплашга етади.
Фикрлар