Биринчи назорат учрашувида “Насаф” ғалаба қозонди
Анталияда қишки ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган”Насаф” жамоаси бугун илк назорат учрашувида майдонга тушди. Аслида кеча бўлиб ўтиши режалаштирилган ушбу назорат учрашуви, об-ҳаво ноқулайлиги туфайли бугунга қолдирилган эди.
Жамоамизнинг рақиби Кипр мамлакатининг “Лимассол” жамоаси бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда жамоамизнинг тажрибали ҳужумчиси Шахбоз Эркинов рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармасдан қолди.
Шундай қилиб, Анталиядаги биринчи назорат учрашувида жамоамиз ғалаба қозонди.
Назорат учрашуви. 11.01.2017.
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Лимассол” (Кипр) 1:0
Гол: Шахбоз Эркинов, 55’-1:0
“Насаф”: Санжар Қувватов, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Мақсуд Каримов, Фарруҳ Сайфиев, Дилшод Хушбаков, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Раҳматуллаев, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Шахбоз Эркинов
Захирадан майдонга тушганлар: Дониёр Нарзуллаев, Нажмиддин Нормуродов.
Жамоамизнинг шунингдек бугун яна бир назорат учрашуви ўтказади. Жамоамизнинг иккинчи назорат учрашувидаги рақиби Озарбайжоннинг таниқли “Нефтчи” жамоаси бўлади.
"НАСАФ" ФК матбуот хизмати
Фикрлар