Биринчи президентнинг марҳум набираси “Челси”да ўйнаганини биласизми?

  • 16 август, 2020, 19:22
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси Айсултан 29 ёшида  Лондонда вафот этди.

Собиқ футболчининг ўлимига юрак тўхтаб қолиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Айсултан отаси Австрияда элчилик вазифасини бажарган 2006 йилда “Адмира Ваккер” клубида тўп сурган. 2007 йилда эса уч ой давомида “Челси” академиясида футбол ўйнаган. Кейинроқ, “Портсмут”нинг ёшлар жамоаси сафида Англия биринчилигининг бронза медалига сазовор бўлган.  

2011 йилдан ватанига қайтиб, асосан “Астана”нинг ёшлар жамоасида ўйнади. Кейинги йили Қозоғистон чемпионатида битта ўйин ўтказди. Ўшанда “Сункар” жамоасида “Актобе”га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида майдонга тушди.  

Айсултан Назарбоев 2017 йили Қозоғистон футбол федерациясининг халқаро ташкилотлар билан алоқалар бўйича вице-президенти лавозимида ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!