Бироз аввал, "Лацио", ҳозиргина эса "Интер" йирик ҳисобдаги ғалабаларни қўлга киритишди
Италия Кубогининг 1/8 финал босқичида "Лацио" клуби ўз уйида "Кремонезе" устидан 4:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, "Интер" эса Борха Валеро, Андреа Раноккьянинг биттадан ва Ромелу Лукакунинг иккита голлари эвазига "Кальяри"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Меҳмонларнинг ягона голига 72-дақиқада Кристиан Олива муаллифлик қилди.
Фикрлар