Битта имзо билан 180 миллион евро оласан!

  • 10 апрель, 2022, 18:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” асосий ҳужумчиси Килиан Мбаппени сақлаб қолиш учун ўта катта харажатларга тайёрлигини яна бир бор намойиш қилди.

Tecno

Ҳозир 23 ёшли футболчи жамоа танлашда иккиланиб турибди. Бир неча ой олдин Париждан аниқ кетиши айтилган Мбаппе айни пайтда клубда қолишга мойиллигини билдирмоқда.

Моҳир тўпурар қўлдан чиқиб кетмаслиги учун ПСЖ хўжайинлари ажойиб таклиф билдирди. Унга кўра, Килиан янги шартномани имзоласа, унга бонус сифатида 180 миллион евро тўланади.

Бундан ташқари, Мбаппе ҳар мавсум учун камида 25 миллион евродан маош ола бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!