Битта клубдан коронавирус чиқди. Бу эса чемпионатнинг муддатидан аввал якунланиши учун етарли бўлди

Футбол бўйича Чехия чемпионати коронавирус туфайли муддатидан аввал якунланди. Бу ҳақда чемпионат расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, мавсум 2 май куни қайта тикланган эди. Аммо, “Опава” клуби футболчилари орасида Covid-19 билан боғлиқ ҳолатлар аниқлангани сабаб чемпионатнинг барча жамоалар карантинга олинган.

Юқоридаги манбага кўра, “Славия” мамлакат чемпиони деб тан олинган. Бундан ташқари жорий мавсум ҳеч бир жамоа қуйи лигага тушириб юборилмайди ва янги мавсумда 18 та жамоа иштирок этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)