Битта ўйинда 36 та қизил карточка? Наҳотки?!
2011 йилда мухлислар футболдаги энг ақл бовар қилмайдиган ҳодисалардан бирига гувоҳ бўлишди. Аргентинанинг бешинчи дивизиони вакиллари - “Клейпол” ҳамда “Викториано Аренас” клублари ўртасидаги учрашув 36 та қизил карточка билан якунланди.
Бош ҳакам Дамиано Рубиньо ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юбориши оқибатида оммавий тартибсизлик келиб чиқди. Натижада, у майдондаги 22 нафар футболчининг ҳаммасини, шунингдек, захирадаги барча 14 нафар ўйинча ва мураббийларни ҳам майдондан четлатиб, жами 36 та қизил карточка кўрсатди.
Бу эса ҳозирча бир ўйинда энг кўп қизил карточка кўрсатилган футбол тарихидаги ягона учрашув сифатида қолмоқда.
Фикрлар