Гвардиоланинг келажаги бўйича кутилмаган қарори тасдиқланди
Таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиоланинг “Манчестер Сити” бош мураббийи лавозимидан кетиши ҳақида маълумотларни тасдиқлади.
- Пеп Гвардиола “Манчестер Сити”га бу ёзда клубни тарк этишини маълум қилди. Қарор тасдиқланган, расмий баёнот кейинроқ эълон қилинади, чунки Пеп яқин вақт ичида “Манчестер Сити” мухлислари билан хайрлашади, - деб ёзди Романо ўзининг X саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола 2016 йилдан буён “Манчестер Сити” бош мураббийи ҳисобланади. Унинг қўл остида жамоа 20 та совринни қўлга киритди.
“Шаҳарликлар” олти марта Англия чемпиони бўлишди, жумладан кетма-кет рекорд даражадаги тўртта чемпионликни қўлга киритишди. Шунингдек, клуб тарихида илк бор Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди.

Фикрлар