Битта ўйинда иккита камбэк! Ироқ - Иордания ўртасидаги супер қарама-қаршиликдан қайноқ ФОТОГАЛЕРЕЯ!

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Ироқ - Иордания баҳси бўлиб ўтди. Унда номинал меҳмонлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, Ал-Наймат ҳисобни очган бўлса, Нажи 68-дақиқада мувозанатни тиклади. 76-дақиқада Айман Ироқни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Ал Араб ҳамда Ал Рашдан Иорданиянинг ғалабасини таъминлаган голларни урди.

Эмоцияларга бой ўтган ўйиндан қайноқ фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин: 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!